Тошкентнинг айрим кўчаларида сув тошди
Жамият
−
26 Июль 2024 7549 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида сув қувурлари ёрилиши оқибатида кўчаларга сув тошди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Учтепа туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Наимовга кўра, воқеа Ширин чорраҳасида содир бўлган. Сув тошқинига Ширин чорраҳасидаги иссиқ сув қувурларида юзага келган муаммо сабаб бўлган.
“Айни дамда эса ушбу муаммо тўла бартараф этилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь