Тошкентнинг 3 та тумани вақтинча газдан узилади

Жамият

image

Эртага, 13 февраль куни Тошкент шаҳрининг учта туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча узилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эртага соат 9:00 дан 19:00 га қадар Бектемир тумани "Қўйлиқ" бозори олдида метронинг янги линияси қурилиши муносабати билан қурилиш ҳудудидан ўтган юқори босимли ер ости газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан айрим манзилларда истиқомат қилувчи газ истеъмолчилари вақтинча тармоқдан узиладилар.

Бектемир туманидаги улгуржи истеъмолчилар:

- МЧЖ “Авто Ваз”;

- МЧЖ “Кўкламчи Водий”;

- “Қўйлиқ” улгуржи бозори;

- АГНКС газ тўлдириш шохобчаси;

- АГНКС Бектемир;

- “Кўйлиқ” бозори;

- “КОМПАСС” савдо маркази;

- Автосалон;

- Текстил цехи;

- "Кўклам Водий" кафеси;

- “Шефер” клуби;

- “Тошкент моторс” автодўкони ;

- "Жасмин Аликс" дўкони.  

Яшнобод тумандаги аҳоли истеъмолчилари:

- "Катта Қўйлиқ" маҳалласи;

- Тўёна кўчаси;

Улгуржи истеъмолчилар:

- Автосалон;

- "Досмакор-Гулбаҳор" клиникаси;

- Шприц цехи;

- "Наврўз" кафеси;

- "Тўёна барака" кафеси;

Миробод туманидаги улгуржи истеъмолчилар:

- ТЦ-6 Иссиқлик маркази

- “HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Тошкент

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг