Тошкентнинг ҳавоси энг ифлос ҳудудлари маълум қилинди
Фойдали
−
10 Январь
15917Ўзгидрометнинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан 9:00-10:00 орасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ҳамда Чилонзор туманларида ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши кўрсаткичи “носоғлом” даражага етган. Ушбу заррачалар инсон ҳаёти учун хавфлидир.
Марказ берган маълумотларга кўра, ушбу ҳудудлардаги зарарли заррачалар кўрсаткичи қуйидагича:
• Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида – 56 мкг/м3;
• Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –59 мкг/м3.
Шунингдек, соат 12:00 да олинган маълумотларга кўра, Тошкентнинг энг ҳавоси зарарли ҳудудлари рейтингида иккинчи ўринга Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор даҳаси кўрсатилган. Иккинчи ўринда эса Сергели тумани Жанубий вокзал атрофидаги ҳудуд турибди. Ушбу икки ҳудудда ифлосланишнинг қизил даражаси қайд этилган. Халқлар дўстлиги майдони эса 138 – сабзиранг кўрсаткич билан учинчи ўринга тушган.
Бундан ташқари, ҳозирда Тошкент дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рейтингида аввалгидан бироз пастлаб, 28 ўринни қайд этди. Аммо ҳаво сифати барибир соғлиқ учун зарарли кўрсаткичда қолмоқда.
Ҳозирда пойтахтдаги ўртача кўрсаткич 134 ни ташкил этмоқда. Ҳаво таркибидаги РМ 2,5 зарарли заррачалари миқдори эса меъёрдан 9,8 баробарга кўп.
LiveБарчаси