Тошкентни ҳокимият эплолмай қолганида, шу волонтёрлар одамлар дардига малҳам бўлди – Алламжонов
Жамият
−
18 Ноябрь 2020
9808Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг волонтёрлар ҳақида гапирган гаплари ижтимоий тармоқларда яна баҳс-мунозараларни келтириб чиқараётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Ортиқхўжаев волонтёрлар фаолиятига шубҳа билан қараётганини айтган. Ҳоким сўзида давом этаркан, волонтёрлик фаолияти ҳақида чуқур ўйлаб кўришни билдирганди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг гапларига жамоатчилик томонидан кўплаб муносабатлар билдирилаётган бир вақтда, ижтимоий тармоқларда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комилжон Алламжоновнинг Ортиқхўжаевга қарши билдирган фикрлари ҳам тарқалди. Ўз муносабатида Алламжонов Тошкентда кўриб чиқилиши керак бўлган бошқа муаммолар борлигини айтиб, ҳокимнинг шулар билан шуғулланиши кераклигига урғу бергандек.
“Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди. Бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди. Ўша пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб, уйда ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди. Энди уларни ўрганиш керакмиш. Улар даромад оляптими ёки кўнгилли ёрдамчиларми, шуни ўрганиш керакмиш. Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп. Пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!”, деб ёзади Алламжонов.
У сўзлари сўнггида қуйидаги хештегларни илова қилган.
#БўлдидаЭнди
#ШаҳарБедарвозаЭмас
#ЛюбаяБизнесХороша
#МикрофонБерилмасинШуОдамга
LiveБарчаси