Тошкентга Volkswagen Caddy тез ёрдам машиналари олиб келинади
Жамият
−
20 Июль 2020
9795“Жиззах автомобиль заводи” Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ хабар берди.
Аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсатишга ўзининг тезкор улушини қўшиш учун “Volkswagen Caddy” базасидаги автомобиллар кейинги ҳафтаданоқ “фронт”га чиқарилади
Автомобилни жиҳозлаш билан маҳаллий компания шуғулланмоқда. Компания муҳандислик ишланмалари (лойиҳалаштиришдан то фойдаланишга топширишгача)га ихтисослашади. Компания тасарруфида мехатроника, метрология лабораториялари ва мамлакатда ўхшаши бўлмаган юксак технологик жиҳозлар мавжуд.
Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги тез ёрдам машиналари партияси йўлга чиқди. 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.
Isuzu D-Max пикапи базасидаги тез тиббий ёрдам автомобилининг янги модели Самарқанд заводида 2020 йил май ойидан бошлаб чиқарилмоқда. Автомобиль юқори ўтувчанликка эга, манёврчан ва ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, амбуланс, айнан қайси тиббий йўналишда ишлатилишига қараб, талаб ва мақсадларга кўра қўшимча жиҳозланиши мумкин.
Тез ёрдам хизмати махсус санитар атвопаркини кенгайтириш ва пандемия даврида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадларида UzAuto Motors мамлакат минтақаларига Chevrolet Damas атвомобили базасида тайёрланган тез ёрдам автомобиллари партиясини жўнатди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ жиҳозланган 250 дона тез ёрдам автомобили пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра етказиб берилди.