Тошкентда “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” форматининг биринчи йиғилиши ўтказилди
Жамият
−
02 Август 2022
4516Тошкентда “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Туркия савдо вазири Меҳмет Муш, Транспорт ва савдо вазири Одил Караисмоилўғли, Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов, Иқтисодиёт вазири Микоил Жабборов, Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашод Набиевдан иборат ҳайъат аъзолари Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистоннинг икки туркий мамлакат билан мулоқоти ўтган 5 йилда кенгайиб бормоқда. Озарбайжон билан товар айланмаси қарийб етти баравар, Туркия билан эса икки ярим бараварга кўпайди.
Бироқ, Озарбайжон ва Туркия билан иқтисодий ҳамкорликнинг эришилган юқори суратлари ҳали-ҳамон мавжуд алоқалар салоҳиятига тўла жавоб бермайди. Йиғилишда ушбу масалалар муҳокама қилинди.
Муштарак тарих, тил ва дин бирлигига боғлиқ уч туркий давлат Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида илк сўзни мезбон – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов олди. Нутқ инглиз тилида бўлди.
"Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" мулоқотининг таъсис этилиши халқаро муносабатлар ва глобал иқтисодиётда рўй бераётган тез ўзгарувчан ва мавҳум жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир”, дейди Норов сўзи аввалида.
Унинг таъкидлашича, уч мамлакат ҳам кўплаб халқаро масалалар бўйича умумий ёндошувларга эга, бир хил мақсад – Туркий дунёни барқарор ва изчил ривожлантириш тарафдори.
“Шу муносабат билан ўз минтақаларида этакчи рол ўйнайдиган мамлакатларимиз минтақалараро ҳамкорликнинг драйверлари бўлишлари мумкин”, дейди Норов.
У тарихдан туркий халқлар яшайдиган ҳудудлар минг йиллар давомида Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида транспорт ва савдо кўприги бўлиб хизмат қилганини урғулади
“Шу сабабли мамлакатларимизнинг минтақалараро транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилиши долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон учун Баку-Тбилиси-Карс темир йўлининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга”, дейди Норов.
Ўзбекистон ташқи идораси раҳбари айни чоғда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол иш олиб борилаётгини, жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари саммитида тегишли уч томонлама ҳужжат имзоланиши режалаштирилганини маълум қилди.
"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл коридорини Транс-Кавказ йўлаги билан боғлаш мамлакатларимиз ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европага савдо географиясини кенгайтиради, деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун Ўзбекистон Осиёдан Европага энг қисқа қуруқлик йўлини таъминлайдиган Зангезур коридорини тиклашдан манфаатдор”, дейди Ташқи ишлар вазифасини бажарувчи Норов.
Йиғилишда Норовдан ташқари, Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов ҳам инглиз тилида нутқ қилди. Ўзбекистон ҳайъатидан фақат Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ўз нутқида ўзбек тилида олиб борди. Туркия ҳайъатидаги барча аъзолар турк тилида нутқ сўзлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь