Тошкентдаги яна бир кўча 5 ойга ёпилади
Жамият
−
10 Апрель
4358Жорий йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофи деярли беш ойга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ерости туннели қурилиши бошланиши муносабати билан барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Ёпиладиган йўл қисми: CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғига кираверишгача.
Ёпилиш муддати: 2025 йил 13 апрель 00:00 дан 1 сентябргача.
Ҳокимлик шаҳар аҳолиси ва ва пойтахт меҳмонларидан ушбу ноқулайликлар учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси