Тошкентдаги уйлардан бирига ўт кетди
3-саҳифа
−
13:00 2643 1 дақиқа
Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:05 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, Садриддин Айний кўчасида жойлашган шахсий хонадон ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 10:10 да етиб бориб, ёнғин соат 10:23 да қуршаб олинган ва соат 10:28 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар фуқаро қутқарилиб, яна 7 киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди.
Live
Барчаси