Тошкентдаги “Ўрикзор”, “Юнусобод” ва “Малика” бозорлари ёпилди

Жамият

image

Бугун, 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Ўрикзор”, “Юнусобод” деҳқон бозори ва “Малика” (“Флешка”) каби бозорларнинг ёпилгани ҳақида турли маълумотлар пайдо бўлди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳокимлиги Матбуот хизмати билан боғландик.

“Ҳақиқатан ҳам Тошкент шаҳридаги айрим буюм ва озиқ-овқат дўконлари ёпилди. Ҳозирча, бошқа маълумот йўқ. Янгилик бўлиши билан хабардор қиламиз”, деди ҳокимликдаги манба.

Маълумот ўрнида, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисида коронавирус аниқлангач, бозор эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, бозорда эпидемияга қарши ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш ҳамда таъмирлаш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, бозор маъмурияти томонидан савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.

Сўнгра 14 кунлик карантиндан сўнг, 4 июнь куни бозор фаолияти қайта тикланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бозор

Баҳолаганлар

570

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг