Карантинга ёпилган “Ўрикзор” бозори яна очилди
Жамият
−
04 Июнь 2020 11383 1 дақиқа
Бугун, 4 июн куни “Ўрикзор” савдо мажмуаси 14 кунлик карантиндан сўнг ўз фаолиятини қайта бошлади.
Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги бир неча кун ичида туман сектори раҳбарлари “Ўрикзор” савдо мажмуаси ҳудудида хавфсизлик чоралари олиб борилишини назорат қилишган.
Ҳудудда 3 та дезинфекция туннеллари, ижтимоий масофа белгилари, тепловизорлар, юк автомашиналари учун махсус тўсиқ, сотувчи ва харидор ўртасида махсус ажратгичлар ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўрикзор”да сотувчидан коронавирус аниқлангани сабаб бозор ёпилган эди. Кейинроқ коронавирусга чалинган сотувнинг фарзандларида ҳам вирус аниқланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь