Тошкентдаги бозор вақтинчага ёпилди
Жамият
−
01 Июль 11990 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган Ўрикзор “Строй город” қурилиш бозори вақтинчага ёпилди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 июн куни “Озиқ-овқат стандарт картон” МЧЖга қарашли “Строй город” савдо комплекси бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғинга қарши кураш чоралари бўйича камчиликлар ва қонун бузилишлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган. Шунга кўра, 27 июн кунидан савдо комплекси фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозорининг фаолияти муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли тўхтатилганди.
Live
Барчаси