“Ҳодиса соат 11:50 да содир бўлди. Бир йилда икки марта қувурларни юқори босимда текширамиз. Босим 7,8 даражага чиққанда қайтиш қувури ёрилиб кетди”, дейди QALAMPIR.UZ журналисти билан суҳбатлашган “Тошиссиққуввати” ДУК Учтепа тумани бўлими бош муҳандиси Умид Султонмуродов.
Унинг сўзларига кўра, шу ҳудуддаги қувурлар сўнгги марта жорий йилнинг март ойида текширилган.
Таъкидланишича, “Ўрикзор” бозори остидан ўтган қувурлар ўрнатилганига 30 йил ўтган. Уларнинг ишлатиш муддати эса 15 йил.
Умид Султонмуродовнинг айтишича, бозорни сув босиб, товарларга зарар етгани учун “Тошиссиққуввати” ДУК жавоб бермайди. Негаки, текширув ўтказилишидан олдин бозор маъмурияти огоҳлантирилган.