Тошкентдаги туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди
Жамият
−
27 Февраль 2021
7416Давлат хизматлари агентлиги январь ойида Тошкент шаҳридаги бир қатор тиббиёт муассасалари, жумладан Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Тошкент шаҳар перинатал маркази, 4-сон ва 5-сон шаҳар клиник шифохоналарининг туғруқ бўлимлари ҳамда 9 та шаҳар туғруқ комплексларининг тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолати ўрганилди.
Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, бунинг натижасида жами туғилганлик ҳақидаги 703 та ҳамда перинатал ўлим бўйича 3 та маълумотнома тизимга киритилмагани аниқланган. Қолаверса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумот белгиланган муддатдан кечикиб киритилгани қайд этилди.
Хусусан, туғилганлик ҳақидаги 390 та, перинатал ўлим ҳақидаги 3 та маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумотлар белгиланган муддатдан кечиктирилиб киритилган.
Мисол учун, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси томонидан 2021 йил 9 январда туғилган фуқаро Л.С.нинг боласи ҳақидаги маълумот 11 кундан кейин, яъни 21 январда ФҲДЁ бўлимига юборилган.
Маъмурий регламентга кўра, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилгандан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиши ҳамда маълумотларни автоматик тарзда “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига юборилиши ва QR-код қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилиши белгиланган.
Шунингдек, тиббиёт муассасалари томонидан муддат ўтиб кетган бўлсада, айрим тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритилмаганлиги аниқланди.
Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси томонидан эса, туғилиши қайд этилган 313 нафар боланинг тиббий маълумотлари ахборот тизимига киритилмаган ва ФҲДЁ бўлимига юборилмаган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан, 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.
LiveБарчаси