Россиядаги туғуруқхонада қисқа вақтда 9 нафар чақалоқ вафот этди
Олам
−
13 Январь 6508 1 дақиқа
Россиянинг Новокузнецк шаҳридаги туғруқхоналардан бирида икки ҳафта ичида тўққиз нафар янги туғилган чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Нашрга кўра, жорий йил январь ойининг бошидан буён Новокузнецкдаги 1-сонли туғруқхонада тўққиз нафар чақалоқ ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда тиббиёт муассасаси ходимлар орасида ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция) билан касалланиш даражаси юқори бўлгани сабабли ёпилган. Муассаса маъмурияти акушерлик стационарида кадрлар танқислиги йўқлигини, қайта очилиш санаси кейинроқ эълон қилинишини билдирган.
ТАССнинг ёзишича, Россия Тергов қўмитасининг Кемерово вилояти бўйича тергов бошқармаси Новокузнецкдаги туғруқхона юзасидан текширув бошланганини маълум қилган. Санитария-эпидемиологик кўрсаткичлар сабабли Курбатов номидаги 1-сонли акушерлик стационарига ётқизиш ишлари вақтинча тўхтатилган ва карантин тадбирлари ўтказилмоқда.
“Шундай ҳолат юз берди. Ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги комиссияси вазиятни баҳолаш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш учун воқеа жойига чиққан. Текширув якунлангач, расмий маълумот берамиз”, дейди минтақа Соғлиқни сақлаш вазири Андрей Тарасов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида аёл туғуруқхонада чақалоғини дунёга келтириб, ахлат челагига ташлаб кетгани ва кейинроқ ушбу чақалоқнинг онаси топилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь