9 чақалоқ вафот этган туғуруқхонанинг шифокорлари ушланди

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг Кемерово вилоятидаги туғуруқхонада икки ҳафтада тўққиз нафар янги туғилган чақалоқ вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолатдан сўнг туғуруқхонанинг бош шифокори ва реанимация бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Келтирилишича, Россия Давлат тергов қўмитаси шифокорлар бепарволик туфайли ўлимга сабаб бўлганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганини маълум қилган. 

“Гумонланувчиларнинг тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатишдаги расмий ва профессионал вазифаларини нотўғри бажарганликлари оқибатида 2025 йил 1 декабрдан 2026 йил 12 январгача тўққиз нафар янги туғилган чақалоқ вафот этди”, дейилади хабарда.

Маҳаллий аёлларнинг айтишича, туғуруқхонада шифокорлар аёлларга шафқатсиз муносабатда бўлган. Туғруқ жараёнида жанжаллашган ва уларни ҳақоратлаган. Баъзи чақалоқнинг бўйинлари туғруқ жараёнида синган ёки қисилиб қолиш оқибатида кислород етмай қолиб, гўдаклар бир умрга ногирон бўлиб қолган.

Давлат ва мустақил ахборот воситалари томонидан хабар қилинган бу иш Россияда кенг кўламли ғазабга сабаб бўлган. Сиёсатчилар, шарҳловчилар ва оддий россияликлар агар бундай фожиаларга йўл қўйилса, мамлакатда устувор вазифа бўлмиш туғилишни қандай ошириш мумкинлигини иддао қилган.

Шундай қилиб, икки ҳафта ичида тўққиз гўдак вафот этган. Масъул шифокорларга нисбатан кеча, 13 январь куни Россия Жиноят кодексининг “Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” ва “Эҳтиётсизлик” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ушбу тиббиёт муассасаси ходимлар орасида ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция) билан касалланиш даражаси юқори бўлгани сабабли ёпилган. Муассаса маъмурияти акушерлик стационарида кадрлар танқислиги йўқлигини, қайта очилиш санаси кейинроқ эълон қилинишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия шифокорлар туғуруқхона ҳибс 9 чақалоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг