Тошкентдаги ошхоналардан бири ёниб кетди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2025 5574 1 дақиқа
Бугун, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган ошхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 01:26 да туманнинг Қатортол кўчасида жойлашган тез овқат тайёрлаш шохобчаси биносида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 01:45 да қуршаб олинган ва соат 01:48 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь