Тошкентда ошхонага “ҳомийлик қилиш” эвазига пул талаб қилган солиқчи ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида тадбиркордан унинг овқатланиш жойини “ҳомийлиги”га олиш учун ойма-ой тўлов талаб қилган солиқчи қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, фуқаро аризаси асосида Яшнобод тумани Авиасозлар ва Бешариқ кўчалари кесишмасида ўтказилган тезкор тадбир давомида Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси катта инспектори Козим исмли шахс қўлга олинган.

У тадбиркордан Яшнобод тумани “Тузель-3” мавзесида жойлашган миллий таомлар ошхонасига солиқ идоралари томонидан текширув келмаслигига, келгусида ошхона фаолиятига раҳнамолик қилиб, солиқ идоралари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиб беришни ваъда берган ва бу “хизмати” эвазига мунтазам равишда ҳар ой учун 50 доллардан пул сўраган.

Солиқ инспектори, жами тўрт ой учун 200 доллар миқдоридаги пулни тамагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодекси 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда тадбиркордан пул ундирмоқчи бўлган икки солиқ инспектори ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ошхона солиқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг