Тошкентдаги кўчанинг бир неча қисмлари бир ойга ёпилади
Жамият
−
25 Май 2021
5085Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир неча қисмлари 30 кун мобайнида қисман ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қисман ёпиладиган ҳудудлар:
1) КХАЙдан Аҳмад Дониш кўчасига тушиш йўли (мўлжал: Тахтапул масжиди);
2) Аҳмад Дониш кўчасидан КХАЙга чиқиш йўли;
3) Аҳмад Дониш кўчаси — Sultan ресторанидан КХАЙга чиқиш йўлигача;
4) Аҳмад Дониш кўчаси — “Юнусобод” универсами яқинидаги чорраҳадан Аҳмад Дониш кўчасига чиқиш йўлигача.
“Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь