Тошкентдаги кўчанинг бир қисми ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасини қурилиш ва таъмирлаш ишлари доирасида унинг бир қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Чўпон ота ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидан (“Биродарлик қабрлари” ёдгорлиги) то Шота Руставели кўчасининг Миробод кўчаси билан кесишмасигача (Grand Mir меҳмонхонаси айланаси) бўлган қисми жорий йил 24 августдан 31 августга қадар ёпилди.

Пойтахт Транспорт бош бошқармасига кўра, йўл ёпилиши туфайли ушбу манзил орқали ҳаракатланаётган автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинча қуйидагича қўшимча ўзгартиришлар киритилган:

  • 12, 45-сонли йўналишлар ҳаракати Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Қушбеги, Муқимий, Бобур кўчалари орқали бир томонлама айланма кўринишда;
  • 18-сонли йўналиш ҳаракати Муқимий, Арнасой, Чўпон ота кўчалари орқали;
  • 33-сонли йўналиш ҳаракати Чўпон ота С. Сирожиддинов, Шохжахон, Бобур кўчалари орқали;
  • 126-сонли йўналиш ҳаракати Ш. Руставели, Чўпон ота, Боғи Бўстон, Ат-Термизий, Ўрикзор, Бобур кўчалари орқали;
  • 69, 114-сонли йўналишлар ҳаракати Кичик ҳалқа йўли орқали Боғи Бўстон ва Чўпон ота кўчлари орқали ҳаракатланмаган ҳолда;
  • 38, 40, 57, 58-сонли йўналишлар ҳаракати Кичик ҳалқа Жанубий вокзал бекатидан Кичик ҳалқа йўлига ҳаракатланган ҳолда;
  • 67-сонли йўналишнинг икки томонлама ҳаракати Шаҳрисабз, Ойбек, Нукус, Бобур кўчалари орқали;
  • 81, 98-сонли йўналишлар Юсуф Хос Ҳожиб, Бобур кўчалари орқали;
  • 2, 80, 94, 127-сонли йўналишлар Муқимий кўчасининг Бобур кўчасидан Ш. Руставели кўчасигача бўлган оралиғидаги қисми орқали ўзгартирилди.
  • 135-сонли йўналиш ҳаракати Муқимий кўчасидаги “Муқимий кўчаси” бекатида қисқартирилди.

Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш таъмирлаш Шота Руставели кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг