Тошкентдаги кўчада бир эркакнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
01 Июль
15282Бугун, 1 июль куни Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида номаълум эркакнинг жасади тан жароҳатлари билан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'гa маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 06:03 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 102 махсус рақами орқали тушган хабарга кўра, Бектемир тумани, Бектемир маҳалласи, Олтинтопган кўчаси, 4-уй қаршисида газон устида номаълум эркак кишининг жасади қонга беланган ҳолда ётган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи ва туман расмийлари етиб борган.
Ўтказилган суриштирув ишлари давомида жасад Самарқанд шаҳрида доимий рўйхатда турувчи 1984 йилда туғилган фуқарога тегишли экани аниқланган. Дастлабки хулосага кўра, мурданинг иккала қўлининг билак қисмларида, бўйин қисмида ҳамда чап оёғи сон қисмида кесилган жароҳатлари аниқланиб, ушбу тан-жароҳатларни ўзига ўзи етказган бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмаслиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган. Воқеа жойида олиб борилган суриштирув ишлари давомида жасад ётган жойдан 1 дона лезвия қон доғлари билан топилиб, расмийлаштириб олинган.
Воқеа содир этилган жой ва атрофидаги видеокузатув мосламалари ўрганиб чиқилган. Шундан сўнг, 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча Бектемир туманида яшовчи Nexia ҳайдовчиси билан олиб борилган суҳбат давомида, марҳум спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳамда ўз жонига қасд қилмоқчи эканини айтгани, сўнг ўзига ўзи лезвияда тан жароҳати етказгани айтди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у автомашина қон бўлгани сабабли йўловчини тушириб юборган.
Билдирилишича, марҳум тўғрисида унинг яқин алоқалари, яшаш манзили ва фаолият турини аниқлаш мақсадида тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.