Тошкентдаги кўча 1 ойга ёпилди
Жамият
−
09 Июль 6237 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон кўчасининг “Янги Ўзбекистон” боғи манзилида ер ости йўл ўтказгичи қурилаётгани ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу кўчанинг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 9 июль куни соат 07:00 дан жорий йилнинг 9 август кунига қадар Янги Ўзбекистон йўлининг (Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келишда) “Янги Ўзбекистон” боғига туташ қисмидан автоуловлар ҳаракати тўхтатилади. Автоуловлар ҳаракати “Янги Ўзбекистон” боғи чегара ҳудудидаги йўл орқали Миллий боғ кўчасига йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 3 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.
Live
Барчаси