Тошкентдаги хонадонларга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 16:54 да Шайхонтоҳур туманининг “Гулбозор” МФЙ Билдириш тор кўчасида Кўкалдош масжиди орқасида қурилган шахсий хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:33 да қуршаб олинган ва соат 17:40 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳудудида жойлашган беш юлдузли меҳмонхонада ёнғин чиққанди. 14 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:24 да етиб бориб, ёнғин соат 18:19 да қуршаб олинган ва соат 19:16 да бартараф этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Шайхонтоҳур тумани Тошкент шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг