Тошкентдаги кафеда ёнғин юз берди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани М.Ашрафий кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда соат 10:07 да шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:29 да қуршаб олинган ва соат 10:41 да бартараф этилган. 

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 100 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг