Тошкентдаги иккита бозор реконструкция қилинади

Олам

image

Тошкент шаҳарининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Бўз бозор” ва “Наврўз” деҳқон бозори тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий инфратузилма асосида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.А.Урманов, прокурор ўринбосари У.Т. Мамаражабов, Мирзо Улуғбек туман ҳокими Б.Ғойибназаров ва Мирзо Улуғбек туман прокурори О.М.Маннонов томонидан “Наврўз” деҳқон бозори ва “Бўз бозор” шохобчаси фаолияти ўрганилган.  

Бозорларни тубдан такомиллаштириш, яширин иқтисодиётни бартараф этиш ҳамда замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш масалалари бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган. 

“Мазкур бозорлар босқичма-босқич рақамлаштирилиб, савдо жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади”, дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, бозор ҳудуди тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий инфратузилма асосида қайта ташкил этилади. Бозор ҳудудида махсус вазият маркази ташкил этилиб, бозорнинг ягона маркази сифатида барча иқтисодий, молиявий ва назорат жараёнларини мувофиқлаштиради.

“Лойиҳалаштириш жараёнида бозорнинг бутун архитектураси ва ички дизайни чуқур таҳлил қилиниб, энг илғор халқаро стандартларга мос ҳолда ишлаб чиқилди. Ушбу ёндашув савдо субъектларининг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаб, нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтиришга хизмат қилади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” бозорида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор Наврўз Бўз бозор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг