Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёпилди
Жамият
−
20 Май
26644Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи ёпилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида 20 май кунидан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 2024 йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва бир қатор ҳудудларда ҳарбий парадлар ўтказилган эди.
LiveБарчаси