Тошкентдаги энг ифлосланган каналлар номи маълум бўлди
Жамият
−
05 Август 2023
7925Тошкент шаҳридаги каналлар ва сув омборларидаги сувлардан намуналар олиб, уларнинг сифат даражаси текширилди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 август куни сув ифлосланиши индекси бўйича (СИИ) кимёвий ифлослантирувчилар миқдорини аниқлаш учун ер усти сувларидан намуналар олинган ва таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, Тошкентдаги қуйидаги каналларнинг сувлари ифлослангани аниқланган:
Бўзсув канали – Телеминора ҳудуди. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилган – 1,6 РЭМ. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 11,34 мгО/2л . Сув сифати II синф тоза сувлар, СИИ – 0,73.
Қорасув канали – Фурқат боғи ҳудудида. Нитритли азот бўйича – 1,05 РЭМ, фенол бўйича – 6,0 РЭМ, мис бўйича 2,2 РЭМ концентрациялар ортиши қайд этилди. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси –11,33 мгО/2л . Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИИ – 1,87.
Салар канали – Экопаркдан қуйида. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилган – 4,6 РЭМ. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 8,36 мгО/2л. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИИ – 1,28.
Анҳор канали — Кичик халқа йўлидан қуйида. Нефть маҳсулотлари бўйича – 7,4 РЭМ, мис бўйича – 1,2 РЭМ концентрациялар ортиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 11,32 мгО/2л. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИИ – 1,68.
Бўрижар канали – "Magic City" боғи ҳудуди. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилган – 1,4 РЭМ. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 10,76 мгО/2л. Сув сифати II синф тоза сувлар, СИИ – 0,54.
Аниқланишича, олдинги ҳафта билан солиштирилганда Тошкент шаҳридаги каналлар ва Тошкент вилояти сув омборларидаги сув сифати муҳим ўзгаришларга дуч келмаган. Сув ифлосланиши индекси бўйича қабул қилинган таснифга мувофиқ, Тошкент шаҳар каналлари II ва III синфларга тегишли бўлиб, тоза ва ўртача ифлосланган сувларга тўғри келган.
Маълумот учун, сув ифлосланиши индексидан ер усти сувлари сифатини комплекс баҳолаш учун фойдаланилади. У нафақат сув сифатини турли сув объектларида солиштиришга, балки вақтинчалик ва фазовий динамикасини баҳолаш имконини беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь