Тошкентдаги чанг бўрони энг ёмон бўронларданда хавфлироқ – америкалик олим

Олам

image

Американинг Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) Ўзбекистонда содир бўлган чанг бўронини космосдан олинган суратларини эълон қилди. NASA ғайриоддий чанг бўронига 55 мил тезликдаги шамол сабаб бўлганини таъкидлаган.

Эль-Пасодаги Техас университетининг атмосфера олими Томас Гиллга кўра, Тошкентда бўлган чанг бўрони энг ёмон бўронларданда ёмонроқ.

“Мен кўрган энг юқори соатлик концентрациялар Техаснинг Эль-Пасо шаҳрида (АҚШнинг энг чангли шаҳрида) қайд этилган бўлиб, ҳар бир PM10 кубометр учун тахминан 5000 микрограмни ташкил қилган”, дейди олим.

Гиллнинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги бўрон вақтида ҳаводаги чанг даражаси Эль-Пасода содир бўлган ҳолатдан тахминан тўрт баробар ёмонроқ. Ушбу ҳолат шаҳар ҳудудидаги атмосфера ҳавоси учун ўлчанган энг катта PM10 қийматларидан бири бўлиши мумкин.

NASA маълумотларига кўра, чангнинг бир қисми Қозоғистоннинг Туркистон вилояти шимоли-шарқидаги қуриган дала майдонлари, яйловлар ва ўтлоқлар сабаб келиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробар ошди.

Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.

“Ўзгидромет”  кузатувларига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чангли ғубор ҳодисаси кузатилмаган. Синоптиклар 12 ноябргача мамлакатда ёғингарчилик кутилмаётганини, шу сабабли ҳаводаги чанг яна бир муддат сақланиб қолиши мумкинлигини маълум қилди.

Жорий йилнинг 8 ноябрь ҳолатига эса Тошкентда кузатилган қум бўронидан кейин шаҳар ҳавоси аста-секин тозаланаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

520

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made