Тошкентдаги болалар уйи тарбияланувчиси “самосуд” қилинди (видео)
3-саҳифа
−
13 Август
12410Ижтимоий тармоқларда 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бошқа болалар томонидан “самосуд” қилингани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига олинган. Айни вақтда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Миллий гвардия масъулларидан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш олиб бормоқда.
“Ўрганиш натижалари ва хулосалари юзасидан тез кунда қўшимча маълумот ва ахборот берилади”, дейилади хабар сўнгида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида қарзини қайтармаган фуқаро “самосуд” қилинганди.
LiveБарчаси