Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Содиқ Азимов кўчаси ва “Ўзбекистон овози” кўчалари кесишмаси вақтинча ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, айни дамдаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида ушбу кўчалар кесишмасида бугун, 2 июль куни соат 12:00 дан 5 июль куни соат 8:00 га қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади.

Маълумот ўрнида, Мустақиллик шоҳ кўчасидан ҳаракатланганда Махатма Ганди кўчасига ўтиш ва қайрилиб олиш мумкин. Шунингдек, Маҳтумқули кўчасидан ҳаракатланганда Содиқ Азимов кўчасининг “Ўзбекистон овози” кўчасига туташ қисмидан қайрилиб олиш мумкин.

“Таъмирлаш ишлари кун-у тун ташкил этилади ва икки сменада амалий ишлар олиб борилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тез орада ҳаракатланиш тикланишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ўзбекистон овози кўчаси Содиқ Азимов кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг