Тошкентдаги айрим кўчалар 1 ойга ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳри Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Сеул кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабли, жорий йилнинг 16 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланади, автотранспорт оқими эса қолган икки чизиққа йўналтирилади.

“Ноқулайликлар учун узр сўраб, юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бобур кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг