Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳри Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабли, жорий йилнинг 18 сентябрь кунидан 15 октябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

“Ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябридан футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена” ёнидаги бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made