Учтепадаги автосервисда ёнғин содир бўлди

Жамият

image

Кеча, 9 сентябрь куни Учтепа туманида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда. 

Ёнғин соат 16:02да Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси 34-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли махсуслаштирилган автохўжалик худудидаги автосервисда қайд этилган. 

Ёнғинда хўжалик ҳудудида ижарада бўлган “Б.М.Шоносиров” ЯТТга қарашли автомобиллар шиналарини ямаш устахонасининг ички ва том қисми 60 кв метр майдони ёнган. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:11да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:20да қуршаб олиниб, соат 16:24да бартараф этилган.

Маълумот ўрнида, ўтган сутка давомида пойтахт Тошкентда 6 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 1 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларнинг ёниши билан боғлиқ бўлган ҳолат экани айтилмоқда. Ёнғинларда қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг