Тошкентдаги 11 та автобус йўналишида янги ҳаракат таркиби жорий қилинади
Жамият
−
01 Август 2023
3855Тошкент шаҳридаги 11 та автобус йўналишида янги турдаги ҳаракат таркиблари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 3-15 август кунларидан бошлаб, босқичма-босқич қуйидаги 11 та автобус йўналишларида янги турдаги ҳаракат таркиблари фаолияти йўлга қўйилади.
Унга кўра:
• 12-сонли автобус йўналишига 14 дона Yutong CNG русумли;
• 74-сонли автобус йўналишига 7 дона Yutong CNG русумли;
• 88-сонли автобус йўналишига 13 дона King Long русумли;
• 120-сонли автобус йўналишига 11 дона Mercedes-Benz русумли;
• 91-сонли автобус йўналишига 13 дона Yutong русумли;
• 97-сонли автобус йўналишига 8 дона Yutong русумли;
• 118-сонли автобус йўналишига 14 дона Yutong русумли;
• 42-сонли автобус йўналишига 10 дона MAN русумли;
• 54-сонли автобус йўналишига 9 дона MAN русумли;
• 66-сонли автобус йўналишига 8 дона MAN русумли;
• 174-сонли автобус йўналишига 9 дона Mercedes-Benz русумли автобус ва электробуслар ҳаракати жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказилиши муносабати билан 30 дан зиёд автобус ҳаракат вақти 1 август кунидан 13 августига қадар вақтинча ўзгартирилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси