Тошкентда йўловчи автобуси бетон устунга урилди
Жамият
−
28 Сентябрь 2023
7094Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида бошқаруви йўқотилган йўловчи автобуси бетон устунга урилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа соат 13:30 да туманнинг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида содир бўлган. 25 ёшли фуқаро А.Ф. бошқарувида бўлган Saz-Le 60 русумли автобус ўзи билан бир йўналишдаги автомобиль ҳалақит бергани туфайли бетон устунга бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Оқибатда автобус ойнаси синган, шунингдек, машинанинг олд қисмига шикаст етган. Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетиши оқибатида автобуснинг таг ва ўрта (гармошка) қисмига маҳкамланган қудуқ қопқоғига илиниб, техник шикаст етган эди. Шунингдек, 15 сентябрь куни пойтахтда электробус ва Nexia машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
LiveБарчаси