Тошкентда йўл талашган ҳайдовчининг боши ёрилди
3-саҳифа
−
17 Апрель 11956 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 36 ёшли аёл 20 ёшли бола билан йўл талашиб, унинг бошига темир билан урди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 апрель куни Юнусобод туманининг 13-мавзе ҳудудида 1989 йилда туғилган Spark русумли автомашина ҳайдовчиси М.Х. ҳамда 2005 йилда туғилган Matiz русумли автомашина ҳайдовчиси С.А. лар йўл талашиши оқибатида ўзаро жанжаллашгани аниқланган. Шундан сўнг М.Х. автомашинадан тушиб, темир жисм билан Matiz'нинг ойналарини синдирган ва шу жисм билан фуқаро С.А.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро С.А. олган тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатиб, унга калла қўйган эди.
Live
Барчаси