Тошкентда юк машинасига урилган Damas бўлиниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 7 июль куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юк машинасига урилган Damas бўлиниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:30 ларда Янгиҳаёт тумани 4P йўлининг “Жалойир” МФЙга кириш қисмида ҳайдовчи С.И. Damas русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи Ш.Б.  бошқарувидаги FREHAUF TF34 русумли юк автомобилининг ярим тиркамаси билан тўқнашиб,  йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Damas транспорт воситасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Damas автомобили иккига бўлиниб кетганди. Воқеа оқибатида Damas автомобилига техник зарар етган. Унинг ҳайдовчиси ва йўловчилари туман тез тиббий ёрдам бўлимига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг