Тошкентда қурилиш вақтида девор қулаб, қабрларни босиб қолди (видео)

Crime

−

image

Тошкент шаҳридаги Боткин қабристонида қурилиш ишлари вақтида девор қулаб тушиши оқибатида бир нечта қабр тошларига шикаст етди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Дастлабки ўрганишларга кўра, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида объектни Боткин қабристонидан ажратиб турувчи девор қулаб тушган. Оқибатда 15-секторнинг сўнгги қаторидаги бир нечта қабр тошларига шикаст етган. Қабрларнинг ўзи очилиб қолмаган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вазиятни назоратга олган.

Шунингдек, ҳодиса тафсилотлари ва масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилган. Айбдорлар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

“Биз марҳумлар яқинларининг қайғу ва эътирозини тўғри тушунамиз. Ўтганлар хотираси ҳамда уларнинг яқинлари ҳис-туйғуларига ҳурмат сўзсиз бўлиши шарт”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, буюртмачи ва пудратчи ташкилотга девор қулаш оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қабр тошларини қайта тиклаш мажбурияти юклатилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends