Тошкентда қабртошларни бузганлар 88 млн сўм жаримага тортилди
Crime
−
19:15 992 1 minute
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Боткин қабристонида қурилиш ишлари вақтида девор қулаб тушиши оқибатида бир нечта қабр тошларига шикаст етгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат бўйича қурувчи ташкилотга нисбатан БҲМнинг 200 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий маҳалласи ҳудудида жойлашган тадбиркорлик объектида қўшимча бино қуриш учун ер ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган.
Ўрганишлар давомида мазкур қурилиш ишлари белгиланган шаҳарсозлик нормалари талабларига зид равишда, тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний бошлангани аниқланган. Шунингдек, ер ишлари жараёнида қурувчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қабристон деворига шикаст етказилгани ва айрим қабрларга зарар етгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш ишлари тўхтатилди ҳамда қурувчи ташкилотга нисбатан БҲМнинг 200 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Live
All