Тошкентда юк машинаси 3 яшар болани уриб юборди
3-саҳифа
−
12 Июнь 2024 4810 1 дақиқа
Кеча, 11 июнь куни Тошкентда юк машинаси 3 яшар боғча тарбияланувчисини уриб юборди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар берилди.
Айтилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Учтепа тумани "Кўкча дарвоза" кўчасида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси хусусий боғча қаршисидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида 2021 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 3 яшар бола олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, марҳум болакай акасини кўриб, тарбиячисининг қўлидан чиқиб кетган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятида “КамАЗ” русумли юк машинаси пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини уриб юборганди.