Тошкентда ЙТҲ сабаб икки севишган ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

2025 йилнинг 31 август куни Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки севишган ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди. 

Воқеа 31 август куни тонгда рўй берган. 1998 йили туғилган Cobalt ҳайдовчиси қўпол қоидабузарлик қилгани сабабли даҳшатли автоҳалокат содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган вақт машина ичида 2001 йил ҳамда 2008 йилда туғилган йўловчилар бўлган. Йўловчилардан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган.

Маълум бўлишича, фожиа қурбони бўлган йигит ва қизнинг яқин кунларда тўйи бўлиши кутилаётган эди.

Автоҳалокатга сабабчи бўлган ҳайдовчи суд олдида жавоб берган. Судланувчи қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, марҳумларнинг яқинларидан кечирим сўраган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилган ва у шу модда билан 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ҳамда 8 йил озодликдан маҳрум қилинган. Жазони манзил колонияда ўташ белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида Nexia ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси билан тўқнашиб, сўнг йўл четидаги дарахтга урилганди. ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Тошкент Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг