Тошкентда ЙТҲ оқибатида Volkswagen’да ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 10:21 ларда Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси кўприк устида ҳайдовчи 1972 йилда туғилган И.Г. бошқарувидаги Lacetti-2 русумли транспорт воситаси, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Р.Р. бошқарувидаги Nexia Sons транспорт воситаси ва 1989 йилда туғилган Б.Т. бошқарувидаги Volkswagen Caddy русумли автоуловлар тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

“ЙТҲ оқибатида Volkswagen Caddy’да ёнғин келиб чиққан. ФВБ туман бўлими ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган”, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВВ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Оқибатда Lacetti-3 автомобили салонида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Юнусобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг