Тошкентда ЙТҲ оқибатида 5,7 минг хонадон газсиз қолди
3-саҳифа
−
11 Июль
5485Бугун, 11 июль куни Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ҳудуд аҳолиси газсиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ соат 02:15 да содир бўлган ва Яшнобод туманидаги Гўзал маҳалласи ҳудудидаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган.
Тўнашув зарарлари бартараф этилгунга қадар қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди:
- Гўзал маҳалласида 70 та маҳаллий аҳоли хонадонлари;
- Олмос маҳалласида 58 та кўп қаватли уйда 2436 та хонадон;
- Қалқон маҳалласида 40 та кўп қаватли уйда 3200 та хонадон;
- улгуржи харидорлар: 10.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти тикланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтган “Музработ-Душанбе” магистраль газ қувурида авария юз бергани сабабли вилоятнинг кўплаб туманлари газ таъминотидан узилганди.
LiveБарчаси