Тошкентда ЙТҲ оқибатида 5,7 минг хонадон газсиз қолди
Crime
−
11 July 2024 7451 1 minute
Бугун, 11 июль куни Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ҳудуд аҳолиси газсиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ соат 02:15 да содир бўлган ва Яшнобод туманидаги Гўзал маҳалласи ҳудудидаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган.
Тўнашув зарарлари бартараф этилгунга қадар қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди:
- Гўзал маҳалласида 70 та маҳаллий аҳоли хонадонлари;
- Олмос маҳалласида 58 та кўп қаватли уйда 2436 та хонадон;
- Қалқон маҳалласида 40 та кўп қаватли уйда 3200 та хонадон;
- улгуржи харидорлар: 10.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти тикланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтган “Музработ-Душанбе” магистраль газ қувурида авария юз бергани сабабли вилоятнинг кўплаб туманлари газ таъминотидан узилганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October