Тошкентда йиқилиб тушган аёлни автобус босиб кетди

3-саҳифа

image

Тошкентда автобусдан тушаётиб, йиқилган аёлнинг оёғи автобус баллони остида қолди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, 30-35 ёшлар атрофидаги аёл автобусдан тушаётганида қоқилиб кетган. Оқибатда унинг оёғини автобус босиб кетган. Зудлик билан шифохонага олиб борилган аёл икки соат давомида жарроҳлик операциясини бошдан кечирган. 

“Бемор тез ёрдам машинасида шок палатасига олиб келинди. Автобусдан тушаётганида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида автобус оёғини босиб олган", дейди шифокор. 

Текширувлар натижасида жароҳатнинг жуда катталиги: оёқнинг йиртилган, эзилганлиги аниқланган. Шифокорлар тўқималар ҳаётга номутаносиб бўлгани сабабли аёлнинг оёғини сон қисмидан кесиб ташлашга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода ўқувчиларни олиб кетаётган автобус иштирокидаги ЙТҲ юзасидан 2 та жиноят иши очилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг