Тошкентда йигит аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди (видео)
3-саҳифа
−
10 Июль
16218Тошкент шаҳар Бектемир туманида йигит аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, 1997 йилда туғилган судланувчи 1998 йилда туғилган шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги зиддиятли ҳолатларга барҳам бермоқчи бўлган. Шу мақсадда Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида у билан учрашган.
Судланувчи жабрланувчига 24 марта ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган. Ушбу ҳолат эса савдо мажмуасидаги кузатув камерасига тушиб қолган. Тез ёрдам ходимларининг ҳаракатига қарамасдан, йигит воқеа жойида вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши кўриб чиқилди. Судда судланувчи бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан маълумот беришни истамади.
“Оиласидан ҳам кечирим сўрайман. Бундай бўлишини хоҳламаган эдим. Узр сўраганим билан барибир қайтиб келмайди. Кечира олсангиз, кечиринг”, дейди айбдор.
Эркак суд ҳукми билан 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида хотинини ўлдириб қўйган эркак 12 йилга озодликдан маҳрум этилганди.