Фарғонада рашк туфайли хотинини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
28 Март
8778Фарғона вилоятида хотинини ўлдириб қўйган эркак 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Билдирилишича, воқеа ўтган йилнинг 23 март куни Риштон туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. Эр-хотин ўртасида рашк туфайли жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида айбланувчи хотинини пичоқлаб қўйган. Аёл воқеа жойида вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани суди эркакни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан 12 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдирганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси