Тошкентда ёш қизларни Туркияга фоҳишаликка сотиб юбораётган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимларига “Севара” исмли аёл, ёш қизларни ишончига кириб, алдов йўли билан Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбораётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълумот юзасидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилган. Натижасида “Севара” исмли аёл Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 27 ёшли А.С. экани аниқланнган. У моддий манфаат эвазига Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли И.Ш.ни Туркия давлатида мўмай даромад топишга қизиқтириб, йўл ҳақи ва бошқа харажатларни ишлаб бериш шарти билан жорий йилнинг 23 март куни соат 05:30 ларда уни “Тошкент-Истанбул” йўналишида авиарейс орқали Истанбул шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиши учун юбораётган вақтида, ашёвий далиллар, яъни авиа билет, иккиси ўзаро суҳбатлашиб юрган телефон аппаратлари ёзишмалари билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 1-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Тергов жараёнида А.С. ўзининг кўрсатмаларида, Туркия фуқароси бўлган “Фэрди” исмли шахс билан биргаликда ушбу жиноятни содир этгани, И.Ш.ни Туркия давлатига юбориш учун унга 500 АҚШ доллари юборганини, шундан 350 АҚШ долларига авиа чипта харид қилиб, қолган 150 АҚШ долларини эса хизмат ҳақи эвазига рағбатлантириш тариқасида олиб, пулни ҳозирги кунда ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганини маълум қилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан А.С.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган одам савдоси) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг