Сурхондарёда аёл 11 ёшли фарзандини 40 млн сўмга сотмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
14:53 1816 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида 2014 йилда туғилган фарзандини 40 млн сўмга сотмоқчи бўлган 30 ёшли аёл 3 йил 6 ойга озодликда маҳрум қилинди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Ҳужжатда келтирилишича, 1995 йилда туғилган аёл 11 ёшли фарзандини жорий йил февраль ойи бошларида танишиб қолган Э.Ш. га 40 млн сўмга сотишга келишган. У жорий йилнинг 4 апрель куни Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносининг ёнида фарзандини Э.Ш. га бериб, 40 млн сўмдан 20 млн сўмини олаётганда ушланган.
Жорий йилнинг 24 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда она ўз айбига иқрор бўлиб, кўрсатма берган ва фарзандини моддий қийинчиликлар сабаб сотишга қарор қилганини айтган.
“Ўғлим, сени фарзандликка берябман, сен яхши яшагин”, деган аёл боласини сотишдан олдин.
Суд ҳукми билан аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 41 ёшли она ўз боласини 10 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинганди.
Live
Барчаси