Тошкентда яна трансформатор ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 17 июль куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги трансформатор пунктида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 09:10 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар кўчасида жойлашган трансформатор ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 09:10 да етиб бориб, ёнғин соат 09:28 да бартараф этилган.

Ҳодиса жойида трансформатор ёниб зарарлангани аниқланиб, ҳозирда туман электр тармоқлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган трансформаторлардан бирида ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг