Тошкентда яна бир қанча бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image
Ўзбекистонда қарийб 250 минг киши коронавирусга тест топширди north_east

Ўзбекистонда қарийб 250 минг киши коронавирусга тест топширди

Тошкент шаҳрининг икки шифохонасида жами 16 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор буткул соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“ дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улардан 9 нафари Туркиядан Истанбул – Тошкент йўналишида, 3 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида, 1 нафари эса Сеул – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 8 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 49 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 63 нафарга етган.

Шунингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайиб чиққан 53 ёшли ва 38 ёшли беморлар Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 75 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 77 нафарга етган.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 826 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1887 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг